Осиё чемпиони «Қўқон-1912» сафида
Душанба, 06 Январ
9218

«Қўқон-1912» жамоаси 2020 йилнинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

«Шунқорлар»нинг бугунги машғулотларига янги  футболчилар  келиб қўшилган. Барча мухлисларимизга яхши таниш бўлган хужумчи, Осиё чемпиони Андрей Сидоров ҳамда яримҳимоячи Собит Синдаровлар Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасидан таркибимизга келиб қўшилишган. Ҳозирча бу футболчилар жамоамиз кўригида бўлиб туришибди. Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси таркибида ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам ижара муддати якунига етгач , жамоамиз таркибига қайтиб келган» - дея ёзилади хабарда. 

Маълумот учун, «Қўқон-1912» жамоаси 9 январь куни Душанбенинг «Истиқлол» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу клуб ОЧЛ плей-офф баҳсида «Локомотив» жамоасининг рақиби саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар