«Андижон» сафига Тожикистон миллий жамоаси аъзоси қўшилди
Душанба, 06 Январ
3557

6 январь кунидан бошлаб янги мавсумга тайёргарликни Янгиер шаҳрида давом эттирадиган Александр Хомяков қўл остидаги «Андижон» жамоаси сафига янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

 Манбада ёзилишича, куни кеча жамоа сафига тожикистонлик яримҳимоячи Ойбек Абдуғаффоров келиб қўшилган. Тожикистон миллий жамоасининг 24 ёшли футболчиси жамоа кўригида иштирок этиб, мураббийлар штабида илик таассурот қолдирса, мавсумни Суперлигада бошлайди. Ойбек 2019 йилда «Хўжанд» жамоаси таркибида ОФК Кубогида иштирок этиб, 7та учрашувда майдонга тушган ва 612 дақиқа ҳаракат қилган.

 Маълумот учун, Ойбек Абдуғаффоров фаолияти давомида Тожикистоннинг «Регар ТадАЗ», «Барқчи», «Ҳосилот», «Истиқлол» ва «Хўжанд» клублари сафида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар