Даниянинг ўтган йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди
Якшанба, 05 Январ
3139

«Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель Даниянинг ўтган йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шунингдек, номзодлар орасида аввалги икки йилда ғолибликни қўлга киритган «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳам бор эди. Учинчи даъвогар эса «Боруссия» Д яримҳимоячиси Томас Дилэйни эди.

Маълумот учун, бу Шмейхелнинг ушбу номинациядаги иккинчи ғалабасидир. У 2016 йили ҳам Даниянинг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар