Вальверде: «Тер Стеген Суперкубок ўйинигача тикланиши қийин»
Жума, 03 Январ
3741

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Германиялик дарвозабон, шунингдек, Испания Суперкубогида ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тер Стеген ўнг тиззасидан жароҳат олганлиги ҳақида хабар қилинганди.

«У бир қанча вақтдан бери муаммоларга дуч келаётганди ва биз унинг тикланишига оз вақт етмаслигини тушундик. У «Эспаньол» билан ўйнамайди, ҳатто Суперкубок баҳсига ҳам тикланиши қийин.

Операция? Билмадим, биз буни муҳокама қилмадик», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Diario Sport.

Маълумот учун, «Барса» 4 январь куни Ла Лига доирасида «Эспаньол» билан, 9 январда эса Испания Суперкубоги яримфиналида «Атлетико» билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар