«Тоттенҳэм»га ўнг қанот ҳимоячиси керак – икки футболчи кузатувда 
Жума, 03 Январ
4039

«Тоттенҳэм» ўнг қанот ҳимоясини  кучайтиришни режалаштирган, деб хабар беради Sky Sports. 

«Шпорлар» «Норвич» ҳимоячиси Макс Ааронс ва «Лейпциг» ҳимоячиси Норди Мукиелега қизиқишмоқда. Клуб иккала футболчини ҳам кузатмоқда.

«Тоттенҳэм» 19 ёшли инглиз ўйинчисига ўтган ёздан бери қизиқади, шунингдек, ёш ҳимоячига «Арсенал», «Вест Ҳэм» ва «Эвертон» ҳам даъвогар. Ааронснинг трнасфер нархи 30 млн фунт стерлинг атрофида баҳоланмоқда. У бу мавсумда АПЛда 19та ўйин ўтказди.

Мукиеле эса Бундеслигада 12та баҳсда иштирок этиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар