Нуну Эшпириту: «Ғалаба қозонмасак ҳам, хафа бўлмасдим»
Шанба, 28 Декабр
4482

«Вулверҳэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан сўнг (3:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозонмасак ҳам, хафа бўлмасдим. Чунки яхши ҳаракат қилдик. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар футболчилар билан фахрланиш керак. «Вулверҳэмптон» тўпни кўпроқ назорат қилди, ўйинчилар тўғри ечимларни топишлари керак эди. 

Биз VAR ва ҳакамларга ишонишимиз керак. Улар такрорларни томоша қилишмоқда. Агар ечимлар бир хил бўлса, ҳаммаси жойида бўлади. Агар ҳакам экранга қараса ва эпизодни секинлаштирилган ҳолатда кўрса, яхшироқ қарор қабул қилиши мумкин», – деб Нунунинг сўзларини келтиради BBC.

«Вулверҳэмптон» АПЛда 19-турдан сўнг 30 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар