Анчелотти «Наполи»даги собиқ шогирдини «Эвертон»га таклиф этмоқчи 
Шанба, 28 Декабр
4685

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти собиқ жамоаси «Наполи»дан Дрис Мертенсни Англияга таклиф этмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

«Анчелотти ташаббуси билан «Эвертон» бельгиялик ушбу ҳужумчининг трансферини январдаги трансфер ойнасидаёқ расмийлаштирмоқчи. Мертенснинг «Наполи» билан амалдаги шартномасида кўра, товон пули 10 миллион еврони ташкил этади. Неаполликлар футболчини қишки трансфер ойнасида сота олмаса, ёзда шартномаси якунланиши боис, эркин агент сифатида қўйиб юборишига тўғри келади» - дейилади манбада.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи ушбу мавсумда клуби сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар