Мертенс Бундеслига клубига ўтишни истамади
Жума, 27 Декабр
2472

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиришни истамади. Бу ҳақда «Calciomercato» хабар берган.

Манбанинг ёзишича, бельгиялик форвардга Дортмунднинг «Боруссия» клубидан таклиф тушган, аммо футболчи Бундеслиги клубига ўтмаслигини маълум қилган. 

«Футболчи бошқа таклифларни ҳам кутмоқчи ва ёзда «Наполи»ни тарк этмоқчи» - дейилади манбада. 

Олдинроқ, Дрис Мертенс ҳозирги клуби таклиф этган, йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этадиган 2 йиллик шартномани узайтиришдан бош тортганлиги маълум қилинганди. Бельгиялик форвард йилига 4 миллион евро маош олмоқчи, қолаверса шартнома 3 йилга тузилиши керак. Аммо, «Наполи» футболчининг бу шартига кўнмаяпти.

Наполиликлар раҳбарияти Мертенс билан тез орада келиша олмаса, футболчини қишки трансфер ойнасида сотиш вариантини кўриб чиқмоқчи. 32 ёшли ҳужумчи учун товон пули 10 миллион еврони ташкил этса-да, бу суммани тўлаш ҳуқуқи Италиядан бўлмаган клубларда бор. Мертенснинг шартномаси 2020 йилнинг 30 июнь клуби ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Мертенс ушбу мавсумда А Серияда 16 ўйин ўтказиб, 4та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, ЕЧЛ гуруҳ босқичида 5та голни ўз номига ёзиб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар