«Қўқон-1912» етакчи футболчилари билан ҳамкорликни узайтиради
Пайшанба, 26 Декабр
2717

«Қўқон-1912» клуби етакчи футболчилари – Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Бердиев ва Қувондиқ Рўзиев билан янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди. 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, улар Суперлиганинг келаси мавсумида ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилишади. Футболчилар ҳамда жамоа раҳбарияти ўртасидаги музокаралар ижобий якунланган.

Айни пайтда «Қўқон-1912» Қўқон шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Жамоа таркибида ўзгаришлар бўлгани йўқ. 

2020 йилнинг январь ойида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғин чоғида бир қатор янги футболчилар жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар