«Қўқон-1912» 5 нафар футболчи билан хайрлашди
Сешанба, 24 Декабр
6100

«Қўқон-1912» жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Қўқон шаҳрида олиб бормоқда. Жамоа таркибида ўзгаришлар юз берган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Жамоа аксарият футболчилар билан дўстона хайрлашди. Шаҳбоз Эркинов, Жасур Ҳасанов, Тимур Ҳакимов, Темур Усмонов ҳамда сербиялик ҳимоячи Марко Милич жамоани тарк этишди. «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти юқорида номлари келтирилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун катта миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз» - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» клуби бир ҳафта олдин, жамоа янги бош мураббийи сифатида Бахтиёр Ашурматовни тайинлаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар