Гасперини: «Яна Чемпионлар Лигасига чиқишни истаймиз»
Душанба, 23 Декабр
3355

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини А Сериянинг 17-туридан ўрин олган «Милан»га қарши ўйиндан сўнг (5:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ажойиб натижалар ва ғалабаларга эришган 2019 йилни якунлаяпмиз. Энди жамоа таътилга чиқади, олдимизга кўп ишлар бор.

Малиновский? Аввалдан истеъдодли эканлиги аниқ эди, аммо Италия футболига мослашиш учун бироз вақт керак бўлади. 

Бизнинг кучимиз шундан иборатки, 15-16 нафар футболчилар бир-бирларини бемалол алмаштириб туришади ва ғалабаларга ўз ҳиссаларини қўшишади. 

Биз яна Европа майдонларида ўйнашни хоҳлаймиз. «Рома» ва «Лацио» ҳам ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. Аммо биз курашишни истаймиз. Кетма-кет тўртинчи йили кучли тўртлик учун курашяпмиз», – деб Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Симеоне Индзаги: «Мўжиза яратдик – 2 ҳафта ичида 2 марта «Ювентус»ни мағлуб этдик»

«Лацио» бош мураббийи Симеоне Индзаги Италия Суперкубогида «Ювентус» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз мўжиза яратдик, чунки атиги 2 ҳафта ичида 2 марта «Ювентус»ни мағлуб этдик. Бу ақл бовар қилмайди. Бу доим ўз ғояларига ишонган кучли жамоа учун яна бир муносиб ғалаба бўлди. Бизнинг йигитлар бунга лойиқ.

А Серияда чемпионлик учун кураш? Бундай завқли оқшомларга эга бўлиш учун меҳнат қилиш керак. Сўнгги йилларда кўп нарсага эришдик, шу руҳда давом этишимиз керак», – деб Индзагининг сўзларини келтиради Rai Sport.

Эслатиб ўтамиз, «Лацио» 7 декабрь куни А Cерия доирасида ҳам «Ювентус»ни мағлуб этганди (3:1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар