Ўзил турк клубига ўтишга яқин
Жума, 20 Декабр
6636

«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил январь ойида «Фенербаҳче»га ўтиши мумкин, деб хабар эбради Fotomac.

Манбанинг хабарига кўра, истанбулликлар 31 ёшли германиялик футболчини мавсум охиригача ижарага олишга яқин туришибди.

«Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм»да ишлаган «Фенербаҳче» спорт директори Дамьен Коммоли ҳозир Лондонда бўлиб турибди. Ўзил билан битим шу ҳафта ичида тузилиши мумкин.

Маълумот учун, яримҳимоячининг «Арсенал» билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар