Сане «Бавария»га ўтишни истаяпти
Пайшанба, 19 Декабр
3218

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане фаолиятини «Бавария»да давом эттириш ҳақидаги қарорга келган. 

Sport Bild хабарига кўра, 23 ёшли немис қишдаёқ Мюнхен клубига ўтишга тайёр. 

«Бавария» шу йил ёзда уни қўлга киритишга уриниб кўрган эди. Аммо «Манчестер Сити» унинг трансфери учун 100 млн евро сўрагач, бу фикридан қайтди.

Саненинг «Манчестер Сити» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади. Айни пайтда у оғир жароҳатини даволаш билан машғул.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар