«Брюгге» бош мураббийи: «Бир нарса аниқ: «МЮ» билан ўйинда стадионимизда аншлаг бўлади»
Сешанба, 17 Декабр
2575

«Брюгге» бош мураббийи Филипп Клемент Европа Лигаси қуръаси ҳақида фикр билдирди.

Маълумот учун, Бельгия клуби 1/16 финалда «Манчестер Юнайтед» билан рўбарў келадиган бўлди.

«Европа Лигаси «МЮ» учун жуда муҳим, шунинг учун улар биз билан ўйинда бор кучларини беришади. Аммо биз ўз футболимизни ўйнаймиз.

Мен бу ўйинни жуда интизорлик билан кутяпман. Бир нарса аниқ: бизнинг стадионда аншлаг бўлади. Бу – менинг жамоам учун янги синов.

Умид қиламанки, биз ўша куни ғалабани нишонлаймиз», – деб Клементнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар