Руди Гарсия «Ювентус»нинг асосий кучи қайси футболчи эканлигини айтди
Душанба, 16 Декабр
13506

«Лион» бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар Лигаси қуръасидан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра «Лион» 1/8 финалда «Ювентус» билан тўқнаш келадиган бўлди.

«Бу – катта синов. «Ювентус»ни қабул қилишдан мамнунмиз. Биз Европанинг энг яхши 16 жамоаси қаторидамиз. 

Миролим Пьянич – ажойиб фазилатларга эга маҳоратли футболчи. У «Ювентус»нинг асосий кучидир.

Маурицио Саррини кутиб олишдан хурсандман. У – улкан тажрибага эга яхши мураббий», – деб Гарсиянинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. 

Маълумот учун, Пьянич «Рома»да Гарция қўл остида ўйнаган. Шунингдек, босниялик футболчи фаолияти давомида  «Лион»да ҳам тўп тепган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар