А Серия. «Милан» ўз майдонида дуранг ўйнади, «Аталанта»да мағлубият
Якшанба, 15 Декабр
1752

Италия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди. Сўнгги икки ўйинни ғалаба билан якунлаган «Милан» ўз уйида «Сассуоло»ни қабул қилди. Баҳсда хисоб очилмади. Дурангдан сўнг «Милан» 21 очко билан 10-ўринга, «Сассуоло» эса 16 очко билан 14-ўринга жойлашди.

«Аталанта» сафарда «Болонья»га қарши баҳс юритиб, мағлубиятга учради. Ғалабадан сўнг «Болонья» очколарини 19тага етказиб, 11-ўринга кўтарилди. «Аталанта» эса 28 очко билан 6-ўринда қолди. 

А Серия, 16-тур, 15 декабрь
Милан – Сассуоло 0:0
«Сан-Сиро»

Милан: Доннарумма, Мусаккьо, Тео, Романьоли, Конти, Кессиэ (Пакета, 56), Беннасер, Чолхонўғли, Бонавентура, Сусо (Кастильехо, 85), Пионтек (Леау, 78).
Сассуоло: Пеголо, Феррари (Романья, 75), Кирьякопулос, Марлон, Толян, Журичич (Траоре, 68), Локателли (Обьянг, 79), Бога, Маньянелли, Берарди, Капуто.
Огоҳлантиришлар: Толян (10), Тео (29), Капуто (39), Мусаккьо (40), Кессиэ (42), Локателли (72), Бонавентура (72), Марлон (80), Пакета (90+2).

Болонья – Аталанта 2:1
Голлар: Паласио (12), Поли (53) – Малиновский (60).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар