Йоветич: «Реал» таклифини қабул қилмаганимдан афсусдаман»
Шанба, 14 Декабр
8448

«Монако» яримҳимоячиси Стеван Йоветич фаолиятидаги муҳим воқеаларни эсга олди.

«Фиорентина»да зўр даврни ўтказдим. Флоренция жуда эҳтиросли мухлисларга эга ажойиб шаҳар эди. 2013 йили кучли иштиёқ билан «Манчестер Сити»га йўл олдим. Аслида «Ювентус»га ўтмоқчи эдим, аммо «Фиорентина» мухлисларини хафа қилгим келмади.

Англия Премьер-Лигасида ғолиб чиқиш ниятим бор эди. Лига Кубогини қўлга киритганимда унутилмас ҳиссиётларга эга бўлганман.

Энг асосий хатом – 2009 йилда «Реал»га рад жавобини берганим бўлди. Чунки бундай трансферга тайёр эмасдим. Агар вақтни орқага қайтариш мумкин бўлганида эди...», - деди Йоветич.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар