Роналдиньо: «Месси тарихдаги эмас, ўз даврининг энг яхши футболчиси»
Жума, 13 Декабр
13155

«Барселона» собиқ футболчиси Роналдиньо Лионель Мессининг олтинчи марта «Олтин тўп» соҳибига айлангани ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Месси учун жуда хурсандман, у менинг дўстим, қолаверса «Барселона» шарафини ҳимоя қилади. Менга уни ким биландир таққослаш ёқмайди, сабаби футбол тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлигини аниқлаш жуда қийин. 

Диего Марадона бор, Пеле, Роналдо... Мессини тарихдаги энг яхши футболчи дея олмайман, аммо у ўз даврининг энг яхши футболчиси» - дейди Роналдиньо.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар