«Аталанта» Чемпионлар Лигасида 17 йилдан бери кузатилмаган натижани қайд этди
Пайшанба, 12 Декабр
7465

«Аталанта» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-турида «Шахтёр»ни мағлуб этди (3:0) ва очколарини 7тага етказиб, иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Эътиборлиси, «Аталанта» ҳисобида 3та турдан сўнг очко йўқ эди. Бунгача 3та ўйинда очко қўлга киритмай, 1/8  финалга чиқишни 17 йил аввал «Ньюкасл» уддалаганди (2002/2003).

Маълумот учун, «Аталанта» ЕЧЛда дебют мавсумини ўтказмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар