Тер Стеген голли узатма берган дарвозабонлар орасида етакчилик қилмоқда
Якшанба, 08 Декабр
4518

«Барселона» посбони Марк-Андре тер Стеген Ла Лига 16-туридан ўрин олган «Мальорка»га қарши ўйинда голли узатмага муаллифлик қилди. Бу германиялик посбоннинг мавсумдаги иккинчи ассисти бўлди.

Тер Стеген Ла Лига доирасидаги «Хетафе»га қарши ўйинда ҳам Луис Суареснинг голига ассистентлик қилганди. «Барселона» посбони «кучли бешлик» чемпионатларида ўйнаётган дарвозабонлар орасида иккита голга ассистентлик қилган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Бу ҳақда статистика билан шуғулланувчи OPTA нашри ёзмоқда.

Тер Стеген «Хетафе»га қарши ўйинда «Барселона»нинг ХХI асрда голли узатма берган илк дарвозабонига айланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар