Зинченко дербида ўйнаши мумкин, Агуэро эса йўқ
Жума, 06 Декабр
2287

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Oлександр Зинченко АПЛнинг 16-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Ҳужумчи Серхио Агуэро эса баҳсда иштирок этмайди.

«Зинченко сўнгги кунларда умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Жисмоний ҳолати бўйича у «МЮ» билан ўйинга тайёр, аммо неча дақиқа ўйнашини билмайман», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, Зинченко тиззасидан олган жароҳати туфайли октябрь ойидан бери ўйнамаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар