ЎФА ва МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия жамоаси мураббийлари билан учрашди
Жума, 06 Декабр
2444

Ўзбекистон олимпия жамоаси январь ойида Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади. 

7 декабрь куни олимпиячилар мусобақага тайёргарлик доирасидаги сўнгги йиғинга киришади. Ушбу йиғин олдидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раҳбарияти жамоа мураббийлар штаби билан учрашди.

Унда жамоа олдига қўйилган вазифалар, олдиндаги якуний ўқув-машғулот йиғини, Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди. МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штаби билан дўстона мулоқот қилиб, жамоадаги ички муҳит, футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий тайёргарлиги билан қизиқишди. Жамоа аъзоларига зарур барча шарт-шароит яратиб берилиши, уларнинг диққат-эътибори фақат олдиндаги масъулиятли мусобақага қаратилиши лозим экани таъкидланди.

Ўз навбатида Ўзбекистон олимпия жамоаси мураббийлар штаби бундай қўллаб-қувватлашдан мамнун эканлигини билдириб, жамоанинг барча аъзолари Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бораётгани ва зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис этиб туришганини, насиб этса қитъа биринчилигида бор маҳорат ишга солинишини таъкидлашди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар