Лионель Скалони: «Аргентина Америка Кубогини ютишни Мессидан кўпроқ истайди»
Пайшанба, 05 Декабр
3125

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ёзда ўтадиган Америка Кубоги-2020 ҳақида гапирди.

«Бу кубок Месси учун охиргиси бўладими ёки йўқми, билмадим. Аммо Аргентина Америка Кубогида ғлаба қозонишни Мессидан кўпроқ истайди. Мен ҳеч нарса ваъда қилмайман, лекин финалга чиқиш учун боримизни берамиз.

Чили билан очилиш ўйинини ўтказиш яхши. Дебют баҳс ҳар доим қийин. Чили билан ўйинлар ҳар доим оғир бўлган», – деб Скалонининг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Америка Кубоги 2020 йил 12 июндан 12 июлгача Аргентина ва Колумбияда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар