Йилнинг энг яхши плеймейкери аниқланди
Пайшанба, 28 Ноябр
9942

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2019 йилнинг энг яхши плеймейкерлари рейтингини эълон қилди.

Унда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 299 очко билан биринчи бўлди. «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне (85) иккинчи, «Челси»дан «Реал»га ўтган яримҳимоячи Эден Азар (55) учинчи ўринни эгаллади.

Месси бундай эътирофга 2015, 2016 ва 2017 йилларда ҳам эришган эди. 2018 йилда эса «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич энг яхши плеймейкер деб топилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар