«Интер» «Наполи» футболчисига йилига 4 млн евро маош таклиф қиляпти
Пайшанба, 28 Ноябр
2584

«Интер» «Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенсга қизиқмоқда, деб ёзади Le Soir.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи раҳбарият билан бўлаётган зиддиятлар туфайли келаси ёзда клубни тарк этиши мумкин. Унинг неаполликлар  билан шартномаси 2020 йилда тугайди.

«Интер» 32 ёшли бельгияликка йилига 4 млн евро маош таклиф қилмоқда. Шунингдек, футболчига «Марсель» ҳам қизиқмоқда.

Октябрь ойида «Наполи» Мертенсга шартномани 2022 йилгача узайтиришни таклиф этган, аммо рад жавобини олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар