Мағлубликдаги 12 ўйин. «Динамо» ярим йил деганда ғалаба қозонган ўйиндан фоторепортаж
Чоршанба, 27 Ноябр
2045

Суперлига 25-турининг марказий ўйинларидан бири Самарқандда ўтказилди. Лигада қолиш учун курашаётган ва июндан буён ғалаба нималигини билмаётган «Динамо» ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилди. Кескин курашлар остида ўтган ўйинда Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги «Динамо» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалига Баҳодир Насимов дарвозабондан қайтган тўпни голга айлантириб, самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 74-дақиқада эса Абдулазиз Юсупов ҳисобни тенглаштирди. Термизликларнинг голидан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Ихтиёр Тошпўлатов «Динамо»нинг ғалаба голини киритди. Шу тариқа «Динамо» 12 ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига якун ясади ва Суперлига охирги тури арафасида лигада қолиш имкониятини бироз яхшилаб олди.

Айни дамда «Динамо» ва «Бухоро»да 21 тадан очко бор ва ўзаро ўйин натижасига кўра бухороликлар тепароқда жойлашган. Охирги турни «Бухоро» ўз майдонида ОКМКга қарши, «Динамо» эса Қаршида «Насаф»га билан ўтказади. 26-турдаги бу икки «жанг»да лигада қоладиган омадли жамоа номи аниқ бўлади.

Tribuna.uz мухбири «Динамо» — «Сурхон» ўйинидан тайёрлаган фотогалереяни қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар