Мавсумнинг энг яхши 10 мураббийи эълон қилинди
Сешанба, 26 Ноябр
7099

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2019 йилнинг энг яхши мураббийлари рейтингини тузди.

Биринчи ўрин Португалия миллий жамоаси билан Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан Фернанду Сантушга берилди (112 очко). Иккинчи ўринга Бразилия миллий жамоаси билан Копа Америка ғолиби бўлган Тите (102) лойиқ кўрилди. Учинчи ўрин ФИФА рейтингида пешқадамлик қилаётган Бельгия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесга (97) насиб қилди.

Қатар миллий жамоаси билан Осиё Кубогида зафар қучган Феликс Санчес кучли ўнликдан жой олди.

Топ-10 2019 йилнинг энг яхши мураббийлари
112 – Фернанду Сантуш (Португалия)  
102 – Тите (Бразилия)
97 – Роберто Мартинес (Бельгия)
87 – Дидье Дешам (Франция)
61 – Жамол Билмозий (Жазоир)
45 – Гарет Саутгейт (Англия)
42 – Роберто Манчини (Италия)
22 – Рикардо Гарека (Перу)
11 – Николя Дюпюи (Мадагаскар)
11 – Феликс Санчес (Қатар).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар