«Тоттенҳэм» клубининг собиқ устози Маурисио Почеттино ёзда «Бавария»нинг бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин.
Немис клуби мавсум охирига қадар Ҳанс-Дитер Флик билан ишлаб, сўнгра 47 ёшли аргентиналикни таклиф қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади Bild.
«Бавария» Почеттинодан муҳим бир шартнинг бажарилишини сўрамоқда – мутахассис ёзгача немис тилини ўрганиб олиши керак.
Мюнхенликларнинг спорт директори Ҳасан Салихамижич Почеттинонинг ишига юқори баҳо беряпти. Тахминларга кўра, улар учрашиб, музокара ўтказишган.