ЖЧ-2022 саралашининг Осиё минтақасида ўйинлар давом эттирилмоқда. Турнинг марказий ўйинида Ироқ ва Эрон тўқнаш келишди. Оммандаги нейтрал стадионда ўтказилган ўйинда ироқликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
11-дақиқада «Дуҳайл» ҳужумчиси Муҳаннад Али ироқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 25-дақиқада Аҳмад Нуриллоҳий ҳисобни тенглаштирди, аммо 90+2-дақиқада Аъло Аббос урган гол ироқликларга ғалаба келтирди.
Бу ғалабадан кейин Ироқ «D» гуруҳида 10 очко билан етакчилик қилмоқда. Эрон эса 6 очко билан 3-ўринга тушиб кетди.
ЖЧ-2022. Саралаш
С гуруҳи, 4-тур
ИРОҚ — ЭРОН 2:1
Голлар: Муҳаннад Али (11), Аъло Аббос (90+2) — Аҳмад Нуриллоҳий (25).