Мертенс «Наполи»дан «Интер»га ўтиши мумкин
Якшанба, 10 Ноябр
2213

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенснинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

«La Gazzetta dello Sport» манбаларига кўра, Неаполь клубидаги вазият сабабли 32 ёшли бельгиялик футболчи қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Дрисснинг шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунланади, томонлар ҳалигача шартномани узайтириш борасида келишувга эришгани йўқ.

Футболчига «Интер» қизиқиш билдирмоқда. Манбаларга кўра, клуб спорт директори Беппе Маротта футболчи вакили билан музокарага киришган.

Мертенснинг «Наполи»даги йиллик маоши 4 миллион еврони ташкил этади. Аммо футболчи янги шартномага кўра, кўпроқ маош олишни истамоқда. Бу эса «Интер»га ўтишига сабаб бўлиши мумкин. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар