Руди Гарсия: «Гуруҳдан чиқишимиз керак»
Сешанба, 05 Ноябр
2571

«Лион» бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «Бенфика»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қиламиз. Гуруҳдан чиқишимиз керак. Чемпионлар Лигасидаги ўйинлар жуда қийин. 

Биз кўплаб ўйинларни томоша қилдик ва «Бенфика»ни синчковлик билан ўрганиб чиқдик. Баҳс Чемпионлар Лигасидаги келажагимиз учун катта аҳамиятга эга. 

Ҳимоя бу – бутун жамоанинг иши. Ҳимояланишда ҳамма иштирок этиши керак», – деб Гарсиянинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар