Вальверде Гризманнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди
Шанба, 02 Ноябр
5245

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа яримҳимоячиси Антуан Гризманн ҳақида фикр билдирди.

«У мунтазам равишда ўйнаб келаётганди, аммо баъзи ўйинларни ўтказиб юборди.

Қайсидир футболчининг таркибдаги ўрни кафолатланган, демоқчи эмасман. Аммо Гризманн кутилганидек ишласа ва ўйнаса, албатта, мунтазам асосий таркибда тушади», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo. 

Маълумот учун, Гризманн ушбу мавсумда «Барселона» сафида 9та ўйин ўтказиб, 4та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар