Муҳсин Муҳаммадиев: «Бизни ўз уйимизда «ўлдиришди»
Чоршанба, 30 Октябр
5134

«Бухоро» бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев Суперлига 23-туридан ўрин олган «Қўқон-1912»га (0:1) қарши ўйиндан сўнг, ўз эҳтиросларини яширмади.

53 ёшли мутахассис баҳсдаги ҳакамликдан қаттиқ норози эканини билдирди ва Бухоро Давлат Университети ректорини ўз футболчисини университет ўйинларига чақирганликда айблади. 

«Ўйин ҳақида ҳеч нима деёлмайман! Жуда асабий ҳолатдаман, бизни ўз уйимизда «ўлдиришди»! Бу ҳолатни кўриб чиқиш керак...

Бухоро Давлат Университети ректорига «Салом» йўллайман. Улар учун Ўзбекистон чемпионати, Бухоронинг обрўсидан кўра, университет ўйинлари муҳимроқ экан, ажойиб! Буни кўриб чиқиш керак, бундай қилиш мумкин эмас. Клуб билан шартномаси бор футболчи қандай қилиб университет жамоасида ўйнаши керак? Мана сизга натижа! Энди университет ректорининг ўзи келиб, ўрнимга мураббийлик қилсин.

Биз буни кўриб чиқамиз ва протест ёзамиз. Бу шармандаликдан бошқа нарса эмас. Бўлди бошқа ҳеч нимани изоҳламайман», - деб Муҳаммадиев сўзларини келтирмоқда «Бухоро» клубининг матбуот хизмати.

«Бухоро» Суперлига жадвалида 19 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар