Суперлига. «Динамо» қаторасига 11-марта ютқазди, бу сафар Жиззахда 
Сешанба, 29 Октябр
3361

Суперлигада 23-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Сўғдиёна» ўз майдонида «Динамо» билан ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов ва Сардор Қулматов ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг, «Сўғдиёна» 38 очко билан 3-ўринда, «Динамо» эса 18 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Қайд қилиш жоизки, самарқандликлар Суперлига доирасида қаторасига 11та ўйиндан бери мағлубиятга учрамоқда.

Суперлига, 23-тур
19 октябрь, Жиззах
СЎҒДИЁНА – ДИНАМО 3:0
Голлар: Санжар Рашидов (50), Шоҳруз Норхонов (59), Сардор Қулматов (70)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шайқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Шахбоз Жўрабеков
Динамо: Ботирали Эргашев, Акмал Ҳолмуродов, Жасур Азимов, Амиржон Сафаров, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов, Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар