Тео Эрнандес: «Реал»да мени танқид ва ҳақорат қилишарди»
Шанба, 26 Октябр
4769

«Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес «Реал»да ўйнаб юрганида танқид ва ҳақоратларга учраганини гапириб берди.

«Реал»да мени ёмон йигит деб ҳисоблашарди. Мадридда баъзи аҳмоқона ишларим учун танқид ва ҳақорат қилинганман. Ҳозир эса улғайдим ва кўп вақтимни уйда, кучукларим билан ўтказяпман. ТВ орқали кўпроқ теннис томоша қиламан», – деди Эрнандес.

22 ёшли Эрнандес 2017-2019 йилларда «Реал» таркибида ўйнаган. 2019 йил ёзида 20 миллион евро эвазига «Милан»га ўтган. 

Бу мавсумда футболчи А Серияда 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар