Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё чемпионати саралашини йўқотишсиз якунлади
Жума, 25 Октябр
2804

Эроннинг Урмия шаҳри мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари бугун ўз ниҳоясига етди.  Марказий ва Жанубий минтақанинг қўшма саралаши "А" гуруҳида 2тадан ўйиндан сўнг 6тадан очко жамғарган Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари гуруҳ ғолиблиги учун ўзаро тўқнаш келишди.

Ўйинда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди ва 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишди.

Осиё Чемпионати-2020 саралаши
Марказий ва Жанубий минтақа
А гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон – Тожикистон 9:3

Голлар: Акбар Усмонов (8, 16), Ҳусниддин Нишонов (15), Дилшод Раҳматов (18), Даврон Чориев (19, 26, 28), Хушнур Эркинов (26), Дилмурод Шавкатов (29) - Баҳодур Хўжаев (1, 3), Раҳмонали Шарипов (31).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар