Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати - 2020 саралаш баҳслари давом этмоқда.
Марказий ва Жанубий минтақанинг А гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий жамоаси илк ўйинда Афғонистон футзалчиларини 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Иккинчи турда ҳамюртларимиз Непал футзалчиларини 4:1 ҳисобида енгишди. Натижада 6 очко жамғарган ўзбекистонликлар Тожикистон футзалчилари билан бирга муддатидан олдин Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.
2 турдан кейин А гуруҳидаги вазият қуйидагича: Тожикистон ва Ўзбекистон 6 очко, Афғонистон ва Непал очкосиз. Сўнгги турдан ўрин олган Ўзбекистон – Тожикистон ўйини ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати 2020 йил февраль – март ойларида Туркманистонда ўтказилади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати - 2020 саралаши
А гуруҳи, 1-тур
23 октябрь
Ўзбекистон – Афғонистон 6:2
Тожикистон – Непал 6:0
2-тур
24 октябрь, пайшанба
Афғонистон – Тожикистон 2:5
Непал – Ўзбекистон 1:4
Голлар: Лама (19) – Ҳусниддин Нишонов (3, 8), Акбар Усмонов (13), Дилшод Раҳматов (21)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Хамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 14.Суннатулло Жўраев.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Хушнур Эркинов, 3.Машраб Адилов, 5.Шаҳзод Садиев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Дилмурод Шавкатов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Дилмурод Жумаев.
3-тур
25 октябрь, жума
14:30 | Непал – Афғонистон
17:00 | Ўзбекистон – Тожикистон