Осиё Чемпионлар Лигаси финалчилари аниқланди
Чоршанба, 23 Октябр
5644

Осиё Чемпионлар Лигасида яримфинал ўйинлари якунланди.

Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби ўз майдонида Япониянинг «Урава Ред Даймондс» клубини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобида устун келган японияликлар финалга йўл олишди.

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ас-Садд» клубини қабул қилди ва 2:4 ҳисобида ютқазди. Бироқ, дастлабки ўйинда «Ал-Ҳилол» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, айнан улар финал йўлланмасини қўлга киритишди.

ОЧЛ, 1/2 финал, жавоб ўйинлари
 22 октябрь
Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) – Ас-Садд (Қатар) - 2:4
Голлар: Ал-Довсарий (13), Гомис (25) – Афиф (17 пен), Нам Тхэ Хи (19), Ал-Ҳайдос (20), Хухий (90+3)
Дастлабки ўйин: 4:1  

23 октябрь
Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) – Урава Ред Даймондс (Япония) 0:1
Гол: Короки (50)
Дастлабки ўйин: 0:2

Финал
9 ва 24 ноябрь
Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) - Урава Ред Даймондс (Япония)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар