Андижонда тўртта футбол академияси очилиши кўзда тутилмоқда. Равшан Эрматов шароитлар билан танишди
Чоршанба, 23 Октябр
1887

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Андижон вилоятида бўлиб, ҳудудда футболни ривожлантириш йўлида қилинаётган ишлар билан танишди.

Футбол мутасаддисининг Андижонга ташрифидан кўзланган мақсад – вилоят маркази ва чекка туманларда футбол академияларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш Равшан Эрматов вилоятнинг шу соҳага дахлдор раҳбарлари билан Избоскан, Шаҳрихон, Жалақудуқ, Асака туманларида бўлиб, фаолият юритиши тўхтаган коллеж биноларидаги шарт-шароитлар билан танишди.

ЎФА вице-президенти сафари давомида Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол академиясининг Боку шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ғолиб бўлган тарбияланувчиларининг тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Теглар

Ўхшаш янгиликлар