Суперлига. «Насаф» ўз майдонида «Андижон»ни йирик ҳисобда енгди
Шанба, 19 Октябр
3033

Суперлига 22-турининг яна бир ўйини Қаршида якунланди. Ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилган «Насаф» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳумоюн Муртазоев иккита гол урган бўлса, Ойбек Бозоров битта голга муаллиф бўлди.

Бу ғалабадан сўнг қаршиликларнинг очколари сони 31 тага етди ва Бердиев жамоаси 6-ўринга кўтарилди. «Андижон»нинг очколари эса 23 талигича қолди.

Суперлига. 22-тур
«НАСАФ» — «АНДИЖОН» 3:0
Голлар: Ҳумоюн Муртазоев (12, 64), Ойбек Бозоров (90+2).

Насаф: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Дилшод Саитов, Хуршид Мухторов (Шерзод Насруллаев, 85), Шароф Муҳиддинов (Дониёр Нарзуллаев, 73), Азиз Ғаниев, Сардор Абдураимов, Ойбек Бозоров, Ҳумоюн Муртазоев, Бобур Абдухолиқов (Ислом Рашидхонов, 85).

Андижон: Виталий Мирний, Дилшод Раҳматуллаев, Бобур Акбаров, Сардор Азимов (Рўзимбой Аҳмедов, 77), Илмар Маматказин, Фарҳод Мираҳмадов, Фарҳод Бекмуродов, Хушнуд Авилов, Абрур Ҳусинов, Шаҳзод Убайдуллаев, Даврон Исоқов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар