Тухель Каванининг жамоада қолиш-қолмаслиги ҳақида гапирди
Жума, 18 Октябр
3157

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Эдинсон Кавани билан шартномани узайтириш ҳақида фикр билдирди.

«Кавани бир неча кун машғулот ўтказди ва ўйинларга қайтишга тайёр. Шартномани узайтириш масаласига келсак, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Аммо у клуб билан музокаралар олиб бораётганига аминман.

У жамоада қолиш ҳақида ўйлаётганини аниқ билмайман, лекин мавсум охиригача унга 100% ишонаман. Кавани – «ПСЖ» рекордчиси ва у мен учун жуда муҳим футболчи. У – бешта ўйинчидан иборат кенгаш аъзоси. Мен футболчиларнинг фикрини билиш учун доимий равишда суҳбатлашаман», – деб Тухелнинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар