«Кристал Пэлас» сўнгги 1,5 йилда 1та гол урган ҳужумчиси билан шартномани узайтирди
Жума, 18 Октябр
3889

«Кристал Пэлас» клуби жамоа ҳужумчиси Кристиан Бентеке билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

Янги битимга кўра, 28 ёшли бельгиялик футболчи «бургутлар» сафида 2021 йил ёзигача ўйнайди. Ҳужумчи 2016 йилнинг ёзида «Ливерпуль»дан ўтганидан бери Лондон клуби сафида 98та ўйин ўтказди ва 21та гол урган. Бундан ташқари у сўнгги 1,5 йил ичида атиги 1та тўп киритган. 

«Мен клуб билан янги келишувга эришганимдан хурсандман. Жамоа янги мавсумни ажойиб бошлади. Мен раҳбарият, мураббий ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан», – дейди Бентеке.

Шунингдек, «Кристал Пэлас» 30 ёшли ҳимоячиси Жеймс Томкинс билан ҳам шартномани узайтирди. Инглиз футболчисининг лондонликлар билан тузган янги битими 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар