Рекордга етиш учун Испанияга 1та ғалаба камлик қилди
Якшанба, 13 Октябр
5488

Испания миллий жамоаси Евро-2020 саралашидан ўрин олган баҳсда Норвегия билан дуранг ўйнади (1:1).

Шу тариқа испанларнинг Европа чемпионатлари саралашларидаги 14 ўйиндан иборат ғалабали сериясига нуқта қўйилди, деб ёзади Gracenote. 

Сўнгги бор Испания Евро саралашлари доирасида 2014 йилнинг октябрида Словакия билан ўйинда мағлуб бўлганди (1:2).

Евро саралашларидаги энг узун ғалабали cерия Чехияга тегишли. Чехлар 1995-2002 йилларда кетма-кет 15та ўйинда ғалаба қозонишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар