Симеоне: «Месси ва Гризманни биргаликда ўйната олиш бу – Вальверденинг муаммоси»
Шанба, 12 Октябр
4461

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Антуан Гризманнинг «Барселона»га мослашиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бир неча кун аввал Гризманни кўрдим. У чиндан ҳам хурсанд, ўзи  хоҳлаган клубда ўйнамоқда. Антуан истеъдодга эга, унда ҳаммаси яхши бўлади. У камтарин, яхши инсон, жамоага қандай мослашишни билади.

Гризманн аста-секин, хотиржам ҳолда жамоага қўшилади. У – бахтли йигит. Унинг муваффақиятга эришишига шубҳа қилмайман. 

Месси ва Гризманни биргаликда ўйнатиш бу – Вальверденинг муаммоси. Менда ўзимнинг ташвишларим бор», –  дейди Симеоне Cadena Ser'га.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар