Гризманн Месси туфайли «Барселона»дан кетмоқчи
Шанба, 05 Октябр
26303

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг жамоага мослашиб кетиши оғир кечмоқда.

Le10Sport хабарига кўра, Гризманнинг Месси билан муносабатлари таранглашган. 

Агар франциялик футболчи «Барселона» етакчиси билан келишиб олмаса, раҳбарият уни сотиб юбориш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Яна бир вариантда Гризманн «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар билан алмаштирилиши мумкин.

28 ёшли футболчи ёзда «Атлетико»дан 120 миллион евро эвазига харид қилинган эди.

Бу мавсумда Антуанн Примера доирасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар