«Динамо» кетма-кет 9-ўйинда енгилди
Сешанба, 01 Октябр
1900

Суперлига 21-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ҳамда «Динамо» жамоалари ўртасидаги ўйинда 1:0 ҳисобида наманганликлар ғалаба қозонишди. Бу «Динамо»нинг чемпионатдаги кетма-кет 9-мағлубияти бўлди. Самарқандликлар охирги марта 21 июнь куни «Локомотив»ни мағлуб этишганди.

13-турдан бошлаб «Бунёдкор» (2 марта), «Локомотив», «Қўқон-1912», «Қизилқум», «Бухоро», «Андижон», ОКМК ва мана энди «Навбаҳор» Самарқанд жамоасини мағлуб этишни уддалади. «Динамо» иккинчи давранинг барча ўйинларида мағлубиятга учради ва оқибатда охирги поғонага тушиб кетди.

«Динамо» кейинги турни ўз майдонида чемпион «Пахтакор»га қарши ўтказади. Тачмурод Агамуродов қўл остидаги «Динамо» кейинги турда асосий ҳужумчиси Қадамбой Нурметовнинг хизматидан фойдалана олмайди, чунки ҳужумчи Намангандаги ўйинда майдондан четлатилди. «Навбаҳор»га қарши баҳсда огоҳлантирилган жамоа сардори Жасур Азимов ҳам «Пахтакор» билан ўйинни ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар