Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириш ниятида эмаслигини маълум қилди.
«Келгусидаги фаолиятим? У Италияда бўлмайди.
«Интер» клуби худди ўз уйим, ўз оиламдек бўлиб қолган. Моратти эса дўстим. Унинг раҳбарлигида требл қайд этганимиз фантастик даврлар эди.
Мадриддаги финалдан кейин ғалабани нишонлаш учун «Сан-Сиро»га қайтганимда клубни тарк эта олмаган бўлардим. Оилангга хайр дейиш жуда-жуда қийин.
Ўша оқшомда кетишимни аниқ билардим. «Реал»га учинчи марта йўқ дея олмасдим», – деди Моуриньо Tiki Taka дастурида.
Эслатиб ўтамиз, Жозе 2008-2010 йилларда «Интер»ни бошқарган, икки йилда бешта (икки марта А Серия чемпионлиги, Италия кубоги ва суперкубоги, ЕЧЛ ғолиблиги) соврин ютган.