ФИФА авиаҳалокатда нобуд бўлган Сала иши бўйича қарор чиқарди
Душанба, 30 Сентябр
9363

Февраль ойида «Кардифф» билан шартнома имзолаш учун учиб кетаётган «Нант» ҳужумчиси Эмилиано Сала авиаҳалокатга учраб, ҳалок бўлган эди. 

Шундан сўнг клублар ўртасида зиддият келиб чиқди. Охир оқибатда можарога ФИФА аралашиб, бу иш бўйича қарорини эълон қилди.

Энди «Кардифф» француз клубига 5,3 миллион фунт миқдорида товон пулини тўлайди. Аввалроқ «Нант» 15 миллион фунт талаб қилаётган эди.

Бундан ташқари, бу иш бўйича кейинги маълумотлар махфийлаштирилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар