«Аталанта» А Сериянинг 6-турида меҳмонда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:1).
Бу бергамоликларнинг 2019 йилда меҳмондаги ўнинчи ғалабасидир. Opta Sports'нинг ёзишича, топ-5 лигаларда фақат «Манчестер Сити» меҳмонда «Аталанта»дан кўпроқ ғалабага эришган (11 ғалаба).
Бу мавсумда «Аталанта» А Серияда 6-турдан сўнг 13 очко билан 3-ўринда бормоқда.