Аллегри тез орада ишга қайтиши мумкин
Жума, 27 Сентябр
6290

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри «ПСЖ» клубини бошқаришга даъвогарлик қилмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Франция чемпионатидаги 2та мағлубиятдан (2-турда «Ренн» (1:2), 7-турда «Реймс» (0:2) сўнг Париж клуби раҳбарияти Томас Тухелни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда.

Аввалроқ Аллегри хизматига «Тоттенҳэм Ҳотспур», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

52 ёшли Массимилиано Аллегри 2014-2019 йилларда «Ювентус»ни бошқариб, 5 марта Италия чемпиони бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар